21.04.2025 08:26
107

Хитой водород бомбаси синовини муваффақиятли якунлади

Хитой олимлари ядровий моддалардан фойдаланмасдан водород бомбаси синовини муваффақиятли якунлади, бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар берди. 


Нашрнинг ёзишича, вазни атиги икки килограмм бўлган қурилма портлаши натижасида ҳарорати 1000 даража целсийдан юқори бўлган олов шари ҳосил бўлиб, у икки сониядан ортиқ вақт давомида сақланган. 


Тадқиқотда қайд этилишича, шунча миқдордаги тротил эквиваленти 15 баробар камроқ вақт давомида “мавжуд бўладиган” оловли шарни ҳосил қилган бўларди.


Қурилма яратувчиларининг таъкидлашича, мазкур бомбанинг портлаш интенсивлигини аниқ назорат қилиш мумкин. Бу эса катта ҳудуддаги нишонларни бир текисда яксон қилиш имконини беради.


Мазкур портловчи қурилма Хитой Давлат кемасозлик корпорациясига қарашли 705 илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган. Мазкур институт, хусусан, сувости қуролларини яратишда муҳим рол ўйнайди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.