Бангладеш исроил*га саёҳат қилишни яна тақиқлади
TRT нашри Бангладешда Фаластинни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли намойишлар фонида, мамлакат ҳукумати паспортларга исроил*га саёҳатни амалда тақиқловчи бандни қайта киритганини маълум қилди.
Ички ишлар вазирлигига кўра, паспортларга қуйидаги ибора қайта киритилади: “Ушбу паспорт дунёнинг барча мамлакатларида амал қилади, исроил*дан ташқари.”
Тегишли фармонга Ички ишлар бўйича маслаҳатчи Жаҳонгир Алам Чоудҳурий имзо чекди ва у расман кучга кирди.
Аввалроқ ҳам Бангладеш паспортларида бундай чеклов мавжуд бўлган, бироқ сўнгги йилларда Бош вазир Шейҳ Ҳасина ҳокимияти даврида бу банд олиб ташланганди.
Ҳасина август ойида ҳокимиятдан кетгач, исроил*нинг Ғазо секторига қарши кучайган ҳужумлари ва оммавий норозилик акциялари фонида, Бангладешда паспортларда исроил*га саёҳатни тақиқловчи бандни қайта тиклаш талаблари кучайди.
(исроил* - Бу "Азон Глобал"нинг позициясини ифодалайди)