10.04.2025 14:04
108

Хитой компанияси Фарғонада металлургия заводи қурмоқчи

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида Хитойнинг Shandong Aipurui Steel Plate Co., Ltd. компанияси томонидан металлургия заводи қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.


Айтилишича, заводнинг умумий қиймати 120 миллион доллардан ортиқ бўлиб, лойиҳа уч босқичда амалга оширилади.


Қурилиш жараёнида 500 та янги иш ўрни яратилади ва биринчи босқичнинг ишга тушиши 2025 йил октябрь ойига белгиланган, дейилади хабарда.


Инвестор Хан Сзунбай заводда қайта ишланган металлдан сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, улар ички бозорга ва экспортга йўналтирилади, дея таъкидлади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров эса, бу лойиҳа бўйича ишларнинг жадал олиб борилаётганини маълум қилди.


Шунингдек, Shandong компаниялари Фарғона вилоятининг Данғара туманида ҳам қурилиш материаллари заводи ва пахта териш машиналарини йиғиш маркази қуришни режа қилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.