10.04.2025 06:04
138

“Бу уй энди ғазоликларники”

Аданалик Ридван Таштимур ўзининг 30 миллион лиралик (800 минг АҚШ долларига яқин) вилласини ғазоликларга совға қилди. 


Ридван Таштимур бу ҳақда ўзининг Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.


“Бу уй энди бизнинг Ғазолик биродарларимизга тегишли... Худонинг ёрдами билан вилламиз энди Ғазодаги касалхонага айланади”, деб ёзди Ридван Таштемур.


Икка қаватли уй сурати билан бирга берилган постда ҳайрия Туркия Етимлар жамғармаси орқали қилиниши билдирилган.


Шунингдек, муаллиф вилла сотувидан тушган маблағ Ғазода касалхона қурилишига сарфланиши режалаштирилганини ёзган.   


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.