03.12.2024 16:20
Тадқиқотлар коронавирус лаборатория шароитида ишлаб чиқилганини тасдиқлади
Коронавирус лабораторияда яратилган, дея маълум қилди АҚШ Конгресси. Конгрессменларга икки йиллик тергов натижаси бўлган ҳисобот тақдим этилди.
Қайд этилишича, вирус табиатда учрамайдиган биологик хусусиятларга эга.
Барча CОVID-19 ҳолатлари вируснинг инсон танасига бир марта кириши натижасида юзага келган. Ваҳоланки аввалги пандемияларда вирус танага бир неча марта кирганидан кейингина тарқалиш ҳолатлари кузатилган.
Хитойнинг Ухан шаҳрида SАRS вирусларини ўрганиш бўйича етакчи тадқиқот лабораторияси мавжуд бўлиб, у ерда тажрибалар “адекват биологик хавфсизлик даражасида” ўтказилган.
“Ухан Вирусология институти (WIV) тадқиқотчилари 2019 йилнинг кузида, ёввойи ҳайвонлар бозорида COVID-19 кашф этилишидан бир неча ой олдин, CОVIDʼга ўхшаш вирусни юқтиришган. Илм-фаннинг барча меъёрларига кўра, агар табиий келиб чиқиши ҳақида далиллар мавжуд бўлса, у аллақачон юзага чиққан бўларди", - дея хулоса қилди маърузачилар.
Конгрессда таъкидланишича, Ухандаги тажрибалар, жумладан, америкалик солиқ тўловчиларнинг пуллари ҳисобига: йирик Америка компанияларининг яширин схемалари орқали амалга оширилган. Ушбу схемалар, тахминларга кўра, 2024 йилдагина қисқартирилган. Ҳисоботда, шунингдек, пандемияга қарши кураш бўйича кўрилган чоралар танқид қилинади, чунки бу чоралар "оғир оқибатларга" олиб келган.
2019 йил декабрда Хитой ҳукумати Ухан шаҳрида номаълум пневмония авж олгани ҳақида ЖССТга хабар берган эди. 2020 йил март ойида CОVID-19 пандемияси эълон қилиниб, 2023 йил май ойида пандемия мақоми бекор қилинди. Дунё бўйлаб 6,9 миллиондан ортиқ одам COVIDʼдан вафот этди. Ҳозирги вақтда инфекциянинг штаммларини аниқлаш давом этмоқда, аммо унга қарши вакциналар аллақачон мавжуд.