Исроил инқирози: яҳудийлар “ваъда қилинган юрт”дан қочмоқда
"Ал-Ақсо тўфони” операцияси Исроилнинг мавқеига жиддий таъсир қилди. 2023 йил 7 октябрь тонгида Исроил хавфсизлик хизмати одамлар онгига сингдирилганидек бенуқсон ишламаслиги аён бўлди. Беқарор вазият туфайли кўпгина компаниялар ўз капиталларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш пайига тушиб қолишди.
Фаровон
ҳаёт, барқарорлик ва “ваъда қилинган юрт” сингари ваъдалар билан бутун дунёдан Фаластин ерларига тўпланган ярим миллионга яқин яҳудийлар қочиб кетишди. Бу эса босқинчи давлат омон қолиши учун зарур
бўлган муҳожирлар оқимига зарар етказди. Тескари миграция хавфидан хабардор
бўлган Исроил ҳукумати тарихни сохталаштириб, яҳудийларни сўнгги 70 йил ичида
уй-жой, иш ва молиявий ёрдам билан таъминлаб келди. У Исроил фуқароларидан Ғазодаги фаластинликларга қарши давом этаётган
урушнинг 60 млрд доллардан ортиқ харажатлари юкини олиб ташлади. Кузатувчиларга
маълумки, Ғазодаги
уруш фонида баъзи ҳудудлардаги кичик ўсишни ҳисобга олмаганда, солиқлар
оширилмади.
Исроил ҳукумати ишғол давлатида,
шунингдек, босиб олинган Ғарбий Соҳил, Қуддус ва Ғазо секторида яҳудийларнинг камайиши ва мусулмонларнинг кўпайиши “яҳудий давлати” учун демографик хавф туғдиришини яхши билишади.
Сўнгги маълумотларга кўра, муҳожирларга
қаратилган барча жозибали таклифларга қарамай, Исроил аҳолиси ҳамон 10 млнга етмайди. Қочиб кетаётганларнинг Исроил
ҳақидаги фикрлари ва бу мустамлакачи давлатга кўчишни ўйлаётганларга ёмон таъсир қилиши вазиятни янада чигаллаштириши
мумкин.
Бошқача айтганда,
Исроил ҳукумати яҳудий муҳожирларни ўзига жалб қилиш, “ваъда қилинган юрт”га бўлган ишончни тиклаш ва
яҳудийларни ўз ватанларига қайтишга ундайдиган қўрқувларни йўқотиш учун алдаш
ва йўлдан оздиришнинг янги усулларини ўйлаб топишга мажбур. Айни пайтда, Исроилдаги ўта ўнг режим
босиб олинган ернинг асл эгалари – фаластинликларга адолатни таъминлайдиган ва
Шарқий Қуддусни пойтахти деб биладиган мустақил давлат ташкил этишни мутлақо истамайди.
Исроилнинг 1950
йилдаги “Асосий қайтиш” қонуни дунёнинг исталган жойида туғилган яҳудийларга мамлакатга кўчиб ўтиш ва дарҳол фуқароликни олиш ҳуқуқини
беради.
Уларга босиб
олинган Фаластин ҳудудларида ноқонуний қурилган аҳоли пунктларидан кўчмас мулклар ваъда қилинган. “Globes” газетасининг ёзишича, Исроил режими мавжуд
таклифлар етарли эмаслигини ва мамлакатни тарк
этаётган кўплаб одамларнинг миграция тенденциясини, шунингдек, инвесторларни
жалб этиш зарурлигини англаган ҳолда, жорий ойдан бошлаб янги муҳожирлар учун
уй-жойларга солиқ имтиёзларини эълон қилди.
Янги муҳожирлар
нархи икки миллион шекелдан паст (546 142 доллар) бўлган
уйлар учун солиқ тўламайди. Солиқ уй-жойнинг
баҳоси икки миллион шекелдан ошса, атиги 0,5 - 5
фоизгача, олти миллион шекелдан ошса, 8 фоизгача кўтарилади. Ушбу жозибали
таклиф кўчмас мулкни сотиб олишда солиқ қонунчилигида назарда тутилган
чегирмага қўшимчадир.
Виждонли, қотиллик, адолатсизлик ва минтақавий уруш эҳтимолини кўра биладиган ҳар
қандай одам Исроилга кўчиб ўтишдан олдин яхшилаб ўйлаб, кейин
қарор қабул қилади. Ижтимоий
адолат ўрнатилган бошқа мамлакатларда капиталга эга муносиб одамлар яхши қабул
қилинади. Шундай экан, улар нега айнан Исроилни танлаши керак?
Исроил иммиграция
идораси тақдим этган статистик маълумотларга кўра, ўтган йилнинг 7 октябридан
29 ноябригача Исроилга келган муҳожирлар сони икки бараварга камайган. “The Times of Israel” нашрининг хабар беришича,
ярим миллион киши ишғол давлатини тарк этиб, қайтиб келмаган. Мазкур ҳолат сионистлар режимига нисбатан ишонч камайгани ва аҳоли
сонининг қисқарб
бораётганини билдиради.
“Саксонинчи ўн
йилликнинг лаънати” ҳақидаги башоратлар эса апартеид давлати бўлган Исроилни таҳликага солмоқда.
Аднан Абдурраззоқ, журналист, таҳлилчи