ҳусийлар
- 01
- 02
АҚШ президенти Жо Байденнинг Ямандаги ҳусийлар ҳарбий объектларини нишонга олишга рухсат бергани Демократик партия аъзоларининг танқидларига сабаб бўлди. У “Конгресс розилигисиз Яманга ҳаво ҳужумлари уюштириш” орқали АҚШ Конституциясининг 1-моддасини бузганликда айбланмоқда.
АҚШ ва Буюк Британия жанговар самолётлар ва “Томагавк” ракеталари ёрдамида Ямандаги “ Ансоруллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракатининг камида 60 нишонига зарба берди. Ўз навбатида, ҳусийлар душман кема ва ҳарбий иншоотларига жавоб зарбалари берганини маълум қилди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳусийларнинг Қизил денгиздаги ҳужумларини зудлик билан тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини қабул қилди.