Австралия собиқ ҳарбий адвокат 60 ёшли Девид Макбрайдни австралиялик аскарларнинг Афғонистонда уруш жиноятлари содир этганини кўрсатувчи ҳужжатларни ошкор қилгани учун беш йилу саккиз ойга қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Мамлакатнинг "биринчи маълумот тарқатувчиси" номини олган ва Жулиан Ассанжга қиёсланган Макбрайд журналистларга махфий ҳужжатларни ошкор қилган ва 2005-2016 йиллар оралиғида Австралия махсус кучлари томонидан Афғонистонда кўплаб қуролсиз эркаклар, болалар ва тинч аҳоли ўлдирилганини фош қилган.
"Мен қонунни бузган бўлишим мумкин, лекин мен Австралия халқи ва бизни хавфсиз сақлаётган аскарлар олдидаги қасамимни бузмадим", деди Макбрайд ҳукм чиқаришдан олдин.

Мавзуга алоқадор