05.12.2024 14:30
Бомбаланаётган Ғазо: 426-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 426 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнис, Байт-Лахия, Ғазо шаҳри, Бурейж ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 44532 киши шаҳид бўлди.
▪️Фашистларнинг Хон-Юнис ҳудудидаги чодирларга уюштирган ҳужумлари натижасида 20 киши ҳалок бўлди. Ярмук туманининг бомбаланиши натижасида 25 киши ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.
▪️Ал-Қассам бригадалари “Синвар қони учун қасос” ягона операцияси доирасида Байт-Лахияда 2 та "Меркава" танкини портлатиб юборди. Жабалия лагеридаги босқинчилар отрядига зарбалар берилди.
▪️Босқинчилар минглаб кўчирилган одамларни ўқ ём-ирлари ва бомбардимонлар остида Байт Лаҳия ҳудудини тарк этишга мажбур қилди.
▪️Босқинчилар август ойида Хон-Юнисда портлатган туннелларда 6 нафар исроиллик гаровда бўлганини, уларнинг барчаси ўлганини маълум қилди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар 2 фаластинликни ўлдирди, ораларида 1 аёл ва 2 бола, жами 22 киши ҳибсга олинди. Наблусдаги Ал-Араби касалхонасидан яраланган бемор ўғирлаб кетилди.
▪️Amnesty International: 7 октябрдан бери Исроил Ғазода жаҳаннам эшикларини очди. Бизда Исроилнинг Ғазода геноцид содир этгани ва қилишда давом этаётгани ҳақида етарли далиллар бор.
▪️Бугун эрта тонгда босқинчилар Ливан жанубидаги Завтар ва Ярун шаҳарларига уч маротаба ҳужум уюштирди.