15.10.2024 13:51

Бомбаланаётган Ғазо: 375-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 375 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Исроил ишғол кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторида оилаларга қарши тўртта қирғин уюштирди, натижада камида 55 фаластинлик ҳалок бўлди, яна 329 киши жароҳат олди.

▪️Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари 7 октябрдан бери Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 42 344 киши ҳалок бўлганини, яна 99 013 киши жароҳат олганини тасдиқлади. Қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

▪️Сешанба куни исроиллик мустамлакачилар Исроил ишғол полицияси ҳимояси остида босиб олинган Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ҳовлиларига бостириб кирди. Гувоҳларнинг айтишича, ўнлаб мустамлакачилар гуруҳлар бўлиб Ал-Ақсо масжидига бостириб кирган, улардан баъзилари "эпик сажда" каби Талмуд маросимларини бажарган.

▪️Исроил ишғол кучлари босиб олинган Ғарбий Соҳилда камида 25 нафар фаластинликни, жумладан бир қизни ҳамда бир неча собиқ маҳбусни ҳибсга олди. Уруш бошланган 2023 йилнинг октябрь ойидан буён Ғарбий Соҳилда, жумладан Қуддусда 11300 дан ортиқ фаластинлик ҳибсга олинган.

▪️АҚШ Эроннинг баллистик ракеталарини қайтара олмаган Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учун шундай кучга қодир THAAD илғор ҳаво мудофаа тизимини ҳамда уни ишлатиш ва бунга ўқитиш учун ўз ҳарбий мутахассисларини юбормоқда.

▪️27 сентябрь куни Байрутга уюштирилган ҳужумда Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ билан бирга бўлган Эрон Инқилобий Гвардияси қўмондони Аббос Нилфарушаннинг жасади Эронга келтирилди. Унинг дафн маросими Хоманаий томонидан ўтказилади.

▪️Исроил Ливан шимолидаги асосан насронийлар яшайдиган шаҳарчага зарба берди: 18 киши ҳалок бўлди.

▪️Германия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Себастьян Фишер: “Исроил Ғазода геноцид қилаётганига оид ҳеч қандай аломат кўрмаяпмиз”.

▪️Исроилнинг Ашдод яқинида фаластинлик одамларга қуролли ҳужум уюштирди: 1 та яҳудий ўлди, 4 таси яраланди. Ҳужумни содир этган фаластинлик шаҳид бўлди.

▪️Албанияда ташкил этиладиган Бектоший-Алавий автоном давлати раҳбари Баба Монди: “Ўзимни Исроил халқининг биродари деб биламан”.

▪️Иордания соғлиқни сақлаш маълумотларини қайта ишлаш ва сақлаш бўйича Presight Исроил-БАА қўшма компанияси билан келишувга эришди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.