05.09.2024 13:30

Бомбаланаётган Ғазо: 335-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 335 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Нусейрат лагери ва Шайх Радван ҳудудига ҳужум қилди. 24 соат ичида 47 киши вафот этди.

▪️Нацистлар Дайр ал-Балаҳдаги Ал-Ақсо касалхонаси ҳудудидаги чодирларга ҳужум қилди. 4 киши ҳалок бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда Фаластин шаҳарларига ҳужум 9-кундирки давом этмоқда. Женин, Тубас, Наблус ва Тулкармда шиддатли жанглар кетмоқда.

▪️Тубасда босқинчилар бир кунда 5 нафар фаластинликни ўлдирди. Нацистларнинг қўшимча кучлари келяпти. Женинда барча жойда снайперлар бор.

▪️Женин шарқида 4000 нафар аҳоли ҳужумлар сабабли уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

▪️Ғазо ССВ: Ғазо секторида болаларни полиомиелитга қарши эмлаш кампаниясининг иккинчи босқичи эксклав жанубидаги Хон Юнус ва Рафаҳ шаҳарларини қамраб олади. Ҳозирда 189 551 бола полиомиелитга қарши эмланган.

▪️Исроил армияси 2023 йил 7 октябрдан бери 170 нафар журналистни ўлдирди, 61 қамоққа олди.

▪️Босқинчилар Ливан жанубидаги шаҳарларга катта ҳужумлар уюштирди.

▪️Халқаро жиноят суди бош прокурори Карим Хон япон журналистига “Исроил тарафдорлари” томонидан таҳдидлар олганини маълум қилди.

▪️Meta: Фаластинликлар билан бирдамлик белгиси сифатида ишлатиладиган “Дарёдан денгизгача...” ибораси компания сиёсатини бузмайди.

 

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.