Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 309 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Нацистлар ал-Дараж ҳудудидаги кўчирилганлар учун мактабда қирғин уюштирди. Бомдод намозини ўқиётган 100 дан ортиқ киши шаҳид бўлди.

▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: Ат-Табаин мактабининг намозхонасига қилинган ҳужум уй-жойидан айрилганларнинг 90 фоизи шаҳид бўлиши билан якунланди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Тулкарм, Қалқиля ва Наблусга бостириб кирди. Тулкармда Ал-Қассам бригадалари босқинчи пиёда аскарларга ҳужум қилди. 

▪️Ал-Қассам бригадалари Тел ал-Ҳава ҳудудида босқинчиларнинг танклари ва пиёда аскарларини портлатиб юборди. 

▪️Ҳизбуллоҳ Довев ишғол казармасига зарба берди. Ракеталар ўз нишонларига етиб борди.

▪️БМТ: Охирги 3 кун ичида 70 минг фаластинлик Хон Юнисдан кўчирилди.

▪️АҚШ Исроилга Америка қуроллари ва ҳарбий техникасини сотиб олиши учун 3,5 миллиард доллар ажратади.

▪️Босқинчилар Ливаннинг Сидон шаҳрига ҳужум қилишди. Ҳужум чоғида “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Самер ал-Ҳаж ўлдирилган.

▪️Сурия шимоли-шарқидаги Хасака базасидаги қўниш зонасида америкалик аскарларга учувчисиз учоқ ҳужум қилди.

Мавзуга алоқадор