Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 180 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Хон Юнис ва Рафаҳга ҳужум қилишди. Кун давомида 71 киши шаҳид бўлди, 102 киши яраланди.

▪️ Қирғинбарот бошланган 7 октябрдан буён Исроил ҳужумлари натижасида жами 32 916 фаластинлик, жумладан, 14280 нафар бола ва 9340 нафар аёл ҳалок бўлди, 75 392 киши жароҳатланди.

▪️ Ал-Қассам бригадалари: Дайр ал-Балаҳдаги уйда жойлашган босқинчиларни йўқ қилдик. Уларнинг ҳарбий техникасини ҳам ишдан чиқардик.

▪️ Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Тубасга бостириб кирди ва у ерда Фаластин қаршилик кучларининг тўқнашувига дуч келишди. Наблус, Хеврон ва Қалқиля ҳам ҳужумга учради, бу ерда ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган.

▪️ Ғарбий Соҳилда икки нафар ёш фаластинлик босқинчи аскарлар устига машина ҳайдаши натижасида 4 полициячи жароҳатланди. Фаластинлик йигитлардан бири шаҳид бўлди, иккинчиси қочиб қутилган.

▪️ БМТ бош котиби Антони Гутерриш: 7 октябрдан бери Исроил ҳужумлари натижасида Ғазода ҳалок бўлган инсонпарварлик ходимлари сони 196 кишига етди.

▪️Босиб олинган Фаластин ҳудудларида юзлаб намойишчилар Нетаняхининг қароргоҳига бостириб киришга ҳаракат қилишди.

▪️ Испания шу йилнинг июль ойида Фаластин мустақиллигини тан олишини маълум қилди.

Мавзуга алоқадор