Фото: Ғазода оммавий ифтор

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 171 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчи кучларнинг Рафах шаҳридаги турар-жой биноларига уюштирган ҳаво ҳужумларида аксарияти аёллар ва болалардан иборат 30 киши ҳалок бўлди. Яҳудий армияси Дайр ал-Балоҳ, Хон Юнис ва Жабалияга ҳам ҳужум қилди.

▪️ 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторига амалга оширган ҳужумлари натижасида жами 32226 фаластинлик шаҳид бўлди, шундан 14280 нафари болалардир. 74 518. Киши жароҳатланди.

▪️ Босқинчилар яна иккита касалхонани - Ал-Амал ва Носир касалхоналарини қамал қилди, уларда юзлаб кўчирилган одамлар, беморлар ва шифокорлар жойлашган. Касалхоналар билан алоқа узилган.

▪️ Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида, Байт-Фурик шаҳрида босқинчилар 14 ёшли фаластинлик болани отиб ўлдирди.

▪️ Фаластин Маҳбуслар клуби: Ишғол натижасида Ғарбий Соҳилда 16 нафар фаластинлик, жумладан собиқ маҳбуслар қўлга олинди ва 7 октябрдан бери қўлга олинганларнинг умумий сони 7755 нафарга етди.

▪️ Босқинчилар ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдан минглаб насронийларнинг Пальма якшанбаси куни Қуддусга киришига рухсат бермади.

▪️ Ал-Қассам бригадалари: Жангчиларимиз Шифа касалхонаси яқинида учта босқинчини йўқ қилди. Байт Хайнда Меркава танки ва ҳарбий бульдозерни йўқ қилишга муваффақ бўлишди.

▪️ Ҳизбуллоҳ: Бугун эрталаб жангчиларимиз Ал-Тайхат тепалигида артиллерия ўқлари билан босқинчиларни йўқ қилди.

▪️ Босқинчилар ЮНРВА ва унга алоқадор бошқа ташкилотларнинг Ғазо шимолига ёрдам етказиши тақиқланганини таъкидлади.

▪️ Европа-Ўртаер денгизи инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари: Уруш бошлангандан бери босқинчилар 3 та университет ректорини, шунингдек, 95 та университет деканлари ва профессорларини ўлдирди.

▪️ Ғазо секторидаги ҳукумат матбуот идораси Ғазо секторида уч фаластинлик журналистнинг ҳалок бўлганини эълон қилди. Ўтган йилнинг 7 октябридан бери ҳалок бўлган ОАВ ходимлари сони 136 нафарга етди.

▪️ Франция президенти Нетаняхага Ғазо сектори жанубидаги Рафаксдан одамларнинг ҳар қандай мажбурий кўчирилиши “ҳарбий жиноят” бўлишини маълум қилди.

▪️ Ливан ахборот агентлиги: Кеча эрталаб Ливаннинг шарқий қисмидаги ал-Сувайри шаҳрида ишғолчиларга оид учувчисиз самолётнинг машинага ҳужуми натижасида яраланган суриялик бир ишчи ҳалок бўлди.

Мавзуга алоқадор