Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 169 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар 24 соат давомида Ғазо секторининг Рафаҳ, Дайр ал-Балаҳ ва Хон Юнис шаҳарларига ҳужум қилди. Ушбу ҳужумларда жами 82 киши ҳалок бўлди, 110 киши яраланди.

▪️ 7 октбярдан бунё ҳаммаси бўлиб 32 070 киши Исроил геноциди қурбонига айланди, 74 298 киши яраланди.

▪️ Ғазо ҳукумати: Шифа касалхонасида ишғолчилар томонидан қатл этилган 100 киши орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор.

▪️ БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш лойиҳаси бўйича овоз беришни душанба кунига қолдирди.

▪️ Бугун тонгда босқинчилар Хон Юнисдаги Европа касалхонасига ҳаводан ҳужум қилди.

▪️ Қаршилик жангчилари Ғазо шаҳри марказида, Шифо касалхонаси яқинида ва Байт-Лахияда босқинчилар билан шиддатли жанглар олиб бормоқда.

▪️ Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Байтлаҳм, Хеврон, Наблус ва Тулкармга ҳужум қилмоқда. Ўнлаб одамлар ҳибсга олинган. Уруш бошланганидан бери босқинчилар Ғарбий Соҳилда 7350 нафар фаластинликни ҳибсга олган.

▪️ Исроил чекловларига қарамасдан, 120 минг фаластинлик Ал-Ақсо масжидида Рамазон ойининг иккинчи жумасини адо этди.

▪️ Америка қирувчи самолётлари ҳусийлар назорати остидаги Ямандаги учта ер ости омборига ҳужум қилди. Гувоҳлар ижтимоий тармоқларда пойтахт Санадаги портлашлар ва тутунни жойлаштирган. Шунингдек, АҚШ Марказий қўмондонлиги Яманда тўртта дрон йўқ қилинганини билдирди. Қўмондонлик ҳусийлар назоратидаги ҳудудлардан Қизил денгиз томон баллистик ракеталар учирилганини ҳам маълум қилди.

▪️ Испания бош вазири Педро Санчес Мальта, Ирландия ва Словения билан биргаликда Фаластин давлатини “тегишли шартлар пайдо бўлганда” тан олиш тўғрисидаги қарор “адолатли ечим бўлиб, Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарони ҳал қилишга ёрдам беради”, деди.

▪️ ҲАМАС ҳаракати Москвадаги концерт залида содир этилган терактни қоралаб, Россия раҳбарияти ва халқига ҳамдардлик билдирди. “Биз Москвадаги тинч аҳолини нишонга олган ва ўнлаб одамларнинг ўлими ва жароҳатланишига сабаб бўлган терактни кескин қоралаймиз”, — дейилади ҲАМАСнинг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган 

Мавзуга алоқадор