Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 164 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.

▪️ Босқинчилар бутун секторга ҳужум қилишди: Шифа касалхонаси, Байт Лаҳиа, Хон Юнис ва Ғазо маркази. Кун давомида 9 та оммавий қотиллик содир этилди, бунинг натижасида 92 киши шаҳид бўлди, 130 киши яраланди.

▪️ Исроилнинг Ғазо секторида 7 октябрдан бери давом этган тажовузи натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 31 645 нафарга етди, яна 73 676 нафари яраланди.

▪️ Ғарбий соҳилда босқинчилар Тулкарм, Калкиля ва Байтлаҳм шаҳарларига бостириб кирди. 25 нафар фаластинлик, жумладан, озод этилган маҳбус Равда Абу Ажамия ва Ал-Халилдан (Хеврон - ибронийча) бир нечта имомлар ҳибсга олинган.

▪️ ЮНИСEФ раҳбари: Исроилнинг Ғазога ҳужуми натижасида 13 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлди. Биз болалар ўлимининг бундай даражасини дунёнинг бошқа ҳеч бир можаросида кўрмаганмиз.

▪️ Ироқ қаршилик кучлари: Биз Суриянинг босиб олинган Голан шаҳридаги Исроил базасига учувчисиз самолётлар билан ҳужум қилдик.

▪️ Босқинчилар Ливан жанубидаги Рамиа шаҳрига ҳужум қилди.

▪️ ЮНРВА: Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари натижасида 23 млн тонна вайрона ҳосил бўлди. Вайроналарни йиғиштириш, портламай қолган ўқ-дориларни зарарсизлантиришга йиллар керак бўлади. Уйлар, мактаблар, шифохоналар ва бошқа фуқаролик инфратузилмалари вайрон бўлди.

▪️ Исроил ва АҚШ Ғазо секторида "гуманитар ёрдамни ҳимоя қилиш ва тарқатишда кўмаклашиш" баҳонасида сектор ҳудудига Executive Outcomes, Aegis Defence Services ва/ёки аввал BlackWater ва Triple Canopy номлари билан машҳур бўлган Constellis каби хусусий ҳарбий компаниялар хизматидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Таҳлилчилар буни Ғазога Америка қўшинларининг киритилиши учун «бўшлиқ» деб ҳисобламоқда.

▪️Исғол вазири Бен Гвир яҳудийларга Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида Ал-Ақсо масжидига бостириб киришга рухсат берилишини талаб қилмоқда.

Мавзуга алоқадор