Исроил ва Ғарб маҳсулотларини нега бойкот қилишимиз керак?
Бойкот – Исроил босқинчи кучлари томонидан оммавий қирғин қилинаётган Фаластин халқини тинч йўл билан қўллаб-қувватлаш йўлидир. Бу ҳаракат сионист фашистлари ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганларнинг мавжудиятига хавф солиб, уларни заифлаштиради.
Уруш бошланганидан буён Исроил ва унинг шериклари томонидан
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан воз кечиш кўлами тобора кенгайиб бормоқда.
Дунёда Исроил товарлари, уларнинг маркалари, шунингдек сионистларнинг геноцид
урушига хизмат қилаётган барча савдо тармоқларига нисбатан салбий реакциялар
юзага келиб, уларнинг номлари ижтимоий тармоқлар орқали тарқалмоқда. Ҳозир
урушнинг бир йиллигидамиз ва шу пайтгача берилган иқтисодий зарбаларнинг
ўзигина ушбу тузумга ёрдам бераётган йирик ҳалқаро компанияларни қийинаб қўйди.
Шунинг ўзи бизга бойкот ҳаракатининг қай даражада таъсирли ва аҳамиятли эканини
кўрсатиб беради.
Ушбу ҳаракатнинг мамлакатимиз равнақи учун ҳам фойдаси биз
ўйлаганимизга қараганда кўпроқ. Бугунги кунда бойкот қилаётган мамлакатларнинг
ишлаб чиқаришдаги юксалиши бунга ёрқин мисол бўла олади. Фаол бойкот
ҳаракатлари ҳатто Ғарб давлатларида ҳам янги маҳаллий ва рақобатчи брендларнинг
юзага чиқишига хизмат қилмоқда. Бундай ҳаракатлар давлатларни маҳаллий бозорда
мустақилликка эришиши сари етаклайди.
Шунга қарамай, минг афсуслар бўлсинки, ичимизда ҳали ҳам
бойкотнинг кучи ва таъсирига шак-шубҳа билан қараётанлар мавжуд.
Бинобарин масаланинг шаръий жиҳатига қарасак, замондош
уламолар кенгаши ҳам айни пайтда бойкотнинг вожиб бўлгани тўғрисида фатво
чиқарди. Ушбу бойкот ҳаракати мол билан жиҳод қилиш сирасига кириб, иймоннинг
энг заиф кўриниши саналади. Шу билан бирга бу нарса орқали биз биродарларимиз
учун нимадир қилаётганимизни ҳис этамиз.
Агарда сиз бу ҳаракатдан чарчаган бўлсангиз, билингки,
Исроил бўлмиш душман бизнинг ғазолик биродарларимизни ўлдириш ва қатл қилишдан
чарчамаяпти. Шу билан бирга у бизнинг гўдакларимизни азоблашда, уларни
яқинларидан жудо қилишда, оч-наҳор ва сувсиз қолдиришда давом этяпти. Сиз ушбу
тузумга кўмак бўлаётган маҳсулотларни сотиб олмоқчи бўлганингизда ёки уларни
қўллаб-қувватлаётган машҳурларни кузатаётганингизда шуни унутмангки, ишғолчи
тузум мазлумларнинг қонини шафқатсизларча тўкяпти, асл ер эгаларининг уйларини
бузяпти, энг ёмони – сиз ҳам қайсидир маънода уларга ёрдамлашяпсиз.
Гўдагининг жасадини қўлига олиб, фарёд қилаётган оналарни,
ҳеч бир сабабсиз ўлдирилаётган ва қийноқлар остида сақланаётган оталарни,
дори-дармондан маҳрум қилинаётган беморлар ва ярадорларни, зўравонлик қурбони
бўлаётган хотин-қизларни, қўрқувдан юраги тўхтаб қолган болажонларнинг
тақдирини унутманг! Ёдингизда тутинг: сиз тўлаган ҳар бир тийин мазлумларни
ўлдириш учун ишлатилаётган қуролларга тўланган пул демакдир.
Бунга қарши бўлсангиз, бойкот қилинг ва буни Аллоҳ йўлидаги
жиҳод деб ҳисобланг! Сиз ҳозир ўзингиз ёқтирган, лекин муқобили бор нарсадан
ўзингизни тиймоқдасиз. Сизда ҳозир танлов бор, аммо фаластинликлар учун бундай
имконият йўқ!