Туркий дунё савдо белгиларини бирлаштирган бренд яратилди. Бу ҳақда Vatandosh TV Oxu.uz нашрига таяниб маълум қилди.

Озарбайжон франчайзинг уюшмаси бошқаруви раиси Жамид Мовсумов айтишича, Made in Turan брендининг яратилиши Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ягона маркалашга ўтишни назарда тутади.

"Made in Turan бренди учун олинадиган махсус имтиёзлар туфайли мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси ошади ва иқтисодий алоқалар мустаҳкамланади. Бренднинг жорий этилиши туркий дунё брендлари учун янги даврни англатади. 

Ушбу брендлаш сиёсати натижасида туркий давлатлар брендлари ривожланади. Махсус имтиёзлар туфайли глобал бренд бўлиш йўлида Туркий давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси ўсиб боради, Made in Turan брендининг тан олинишига ҳисса қўшади. 

Турк дунёси бутун дунёда муҳим иқтисодий куч сифатида Made in Turan савдо уйларини очишни режалаштирмоқдамиз”, дейди Мовсумов.

Мавзуга алоқадор