Қозоғистон махсус хизматлари одам ўғирлаш, товламачилик, наркотик ва қурол-яроғ савдоси, шунингдек, террорчилик ташвиқоти билан шуғулланган қатор гуруҳларни зарарсизлантирди, деяб хабар берди Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚК) матбуот хизмати.

“2024 йил 17 февралда Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан ўтказилган операция доирасида Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ва Бош прокуратура мувофиқлаштируви остида Ақтўбе, Атирау, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон вилоятлари ва Чимкент шаҳрида саккизта гуруҳ зарарсизлантирилди”, — дейилади идора хабарида.

Жами 23 киши ҳибсга олинган. Улар орасида экстремистик оқим тарафдорлари ҳам бор. 17 нафар шахс вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган, қолганлар чақирилганда ҳозир бўлиш шарти билан ариза асосида қўйиб юборилган.

МХҚнинг қайд этишича, бир қатор ҳолларда жиноятчилар ўз ҳаракатларини диний амрларни нотўғри тушуниш билан оқлаган. Тинтув чоғида улардан ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, гиёҳванд моддалар ва экстремистик адабиётлар мусодара қилинди.

Махсус операцияларда Қозоғистоннинг саккиз вилоятида бир вақтнинг ўзида 250 га яқин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирок этган.

2023 йил ноябрида Қозоғистон разведка хизматлари гўёки давлатнинг дунёвийлигини инкор этувчи ва уни барбод қилиш учун террорчилик ҳужумларини режалаштираётган экстремистик ҳаракат ячейкасини зарарсизлантирганди.

Мавзуга алоқадор