Қозоғистоннинг Абай вилоятида 272 км узунликдаги Бахти-Аягоз янги темир йўл линияси қурилиши бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабар берди.

Янги линия қурилиши давомида Хитой билан учинчи Бахти-Чугучак чегара пункти очилиши режалаштирилган.

Умуман олганда, Бахти-Аягоз темир йўл линияси Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ўтказиш қобилиятини 28 млн тоннадан қарийб 48 млн тоннагача оширади, жанубий назорат-ўтказиш пунктларидаги тирбандликни бартараф этиб, қўшимча транзит ҳажмини жалб қилади. Икки изли темир йўл 2027 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Кенг кўламли лойиҳа хусусий инвестор иштирокида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тамойиллари асосида амалга оширилади. Қурилиш жараёнида 11 та станция, 47 та кўприк, 23 та темир йўл ва 8 та автомобиль йўл ўтказгичлари, 5 та пиёдалар кўприги, 16 та кузатув иншооти қурилади.

Охирги беш йилда транзит контейнер ташиш ҳажми 3,2 баробар ошди. Мавжуд транзит йўлаклари кенгайтирилиб, янгилари очилмоқда. Транскаспий халқаро транспорт йўналиши, «Шимол-жануб» ва «Жанубий» йўлаклари алоҳида аҳамият касб этди”, — деди Смоилов.

Бош вазирнинг таъкидлашича, ўтган йили мустақилликнинг 30 йилида Қозоғистон темир йўлларида максимал юк ташиш ҳажми 245 млрд тонна/километрни ташкил қилган. Жорий йилда геосиёсий вазият ва инфратузилма чекловларига қарамай, юқори кўрсаткичлар давом этмоқда, деди у.

Смоиловнинг сўзларига кўра, атиги уч йил ичида республикада 1300 км дан ортиқ темир йўл қурилади.

Буларнинг барчаси нафақат Абай вилояти, балки бутун мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади. Бахти-Аягоз лойиҳасининг амалга оширилиши Қозоғистон темир йўллари тармоғининг жаҳон транспорт тизимига интеграциялашувини ҳам тезлаштиради”, — деди Смаилов.

Мавзуга алоқадор