Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни “Ислом тараққиёт банки иштирокида “Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш” (2-босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 2023 йил 26 апрелда имзоланган Ҳадли келишув ва Агентлик келишуви асосида 20 йил муддатга 260 млн доллар ажратади. 5 йил имтиёзли даврни ўз ичига олувчи мазкур қарз маблағлари ҳисобидан 2024-2028 йилларда Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг 21 та туманидаги 157 та қишлоқ инфратузилмаси яхшиланади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 293,5 млн доллар бўлиб, Ўзбекистоннинг улуши 33,5 млн долларни ташкил этади. Лойиҳа доирасида 20 мактаб (19 таси Самарқандда), 14 боғча, 10 та оилавий шифокор пункти (барчаси Самарқандда) қурилади, 200 км ичимлик суви, 368 километр электр тармоғи тортилади, 53 та трансформатор ўрнатилади.

Қарийб 330 километр йўл инфратузилмаси яхшилашга 717 млрд сўм йўналтирилади.

Мавзуга алоқадор