15 август куни тахминан соат 18:10 да Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжоннинг Нахчивон Мухтор Республикасининг Ордубад тумани Ханза аҳоли пункти йўналишида жойлашган Озарбайжон қўшинларининг позицияларига қарата ўқ узди. Бу ҳақда “Anadolu” Озарбайжон Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон армиясининг бўлинмалари ушбу йўналишда тегишли жавоб чораларини кўрганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Арманистон Мудофаа вазирлиги чегара зонасининг ғарбий қисмида жойлашган Озарбайжон позициялари йўналишида ўт очилганини рад этди.

“Эслатиб ўтамизки, Арманистон Республикаси бош вазири девони дипломатик каналлар орқали Озарбайжон президенти девонига ўт очишни тўхтатиш режимини бузиш ҳолатларини текшириш бўйича икки томонлама механизм яратиш таклифи билан чиқди”, - дейилади Арманистон Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Мавзуга алоқадор