Туркиянинг Анталия шаҳри Исроилнинг Там Ям шаҳри билан қардош шаҳар шартномаси бекор қилди. Туркия Фаластин учун халқаро бойкот, сармояларнинг қайтарилиши ва санкциялар ҳаракати (BDS Türkiye) ташаббуси шаҳар кенгаши йиғилишида маъқулланди, дея хабар қилди BDS Türkiye.

"BDS Türkiye мурожаати билан Анталия ҳокимлиги бугун бўлиб ўтган кенгаш йиғилишида Бат Ям шаҳри билан қардош шаҳар шартномасини бекор қилди", - дейилади хабарда.

Шартномани бекор қилиш қарори Анталия шаҳар ҳокимлиги кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинган.

Ўтган ой Адана шаҳар ҳокимлиги Исроилнинг Беэр Шва шаҳри билан “қардош шаҳар" шартномасини бекор қилган эди.

Туркияда ҳозирда Измир ва Тел-Авив, Кадикўй тумани ва Петаҳ Тиква муниципалитети, Эдирне ва Бат Ям, Мармарис ва Ашкелон ўртасида қардош шаҳар/қардош ҳокимлик шартномалари амал қилмоқда.

BDS Türkiye ҳокимликларнинг қарор қабул қилувчи органларига босқинчи-геноцидчи Исроил жиноятларини оқлашга хизмат қилувчи ушбу келишувларни зудлик билан бекор қилиш чақириғини такрорлади.

Мавзуга алоқадор