Тожикистон ўртача иш ҳақи бўйича жаҳон рейтингида 196 давлат орасида 143-ўринни эгаллади. CEOWorld Magazine маълумотларига кўра, ушбу мамлакат сўнгги ўн йилликларда уруш ва инқирозлар туфайли парчаланиб кетган Афғонистондан анча пастда жойлашган.

Журнал муаллифларига кўра, Тожикистонда ўртача ойлик маош 169 долларни ташкил қилган.

Ўз навбатида, Афғонистон энг яхши натижа - 205 долларлик маош билан фахрланиши мумкин, дейилади ҳисоботда. Афғонистон, шунингдек, қўшни Покистонни (163 доллар), деярли барча Африка мамлакатлари ва бир вақтлар Жанубий Американинг қарийб энг бой давлати бўлган Венесуэлани (199 доллар) ортда қолдирди.

Марказий Осиёнинг бешта давлати орасида (Афғонистондан ташқари) Тожикистон охирги ўринни эгаллади. Рейтингга кўра минтақада етакчи ўринларни Қозоғистон ва Туркманистон эгаллаган – мос равишда 673 ва 654 доллар. Ундан кейинги ўринларда ўртача иш ҳақи 351 доллар билан Ўзбекистон ва 228 доллар билан Қирғизистон бормоқда.

Мавзуга алоқадор