2023 йилда Туркияга ташриф буюрган сайёҳлар сони 56,7 миллион кишини ташкил этди. Бу ҳақда Туркия Статистика Институти (ТÜİК)нинг ўтган йил якунлари бўйича ҳисоботида кўрсатилган.

Департамент маълумотларига кўра, бу 2022 йилга нисбатан 11,1 фоизга кўпдир.

Ўтган йили туризмдан тушган даромад 54,31 миллиард долларни ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 16,9 фоизга кўпдир.

Уларнинг 41,6 миллиард доллари сайёҳларнинг шахсий, 13,25 миллиарди эса турпакетлар харажатларига тегишли.

Ташрифчилар сонини мамлакатлар бўйича ўрганадиган бўлсак, энг яхши уч мамлакат орасида Россия Федерацияси 6,3 миллион ташриф буюрувчи билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи ўринни 6,2 миллион киши билан Германия, учинчи ўринни эса Англиядан ташриф буюрганлар 3,8 миллион сайёҳ эгаллади”, ‑ дея маълум қилди Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмед Нури Эрсой.

Аҳоли жон бошига сарф-харажатлар 2017 йилда 65 долларни ташкил этган бўлса, 2022 йилда 89 доллар, ўтган 2023 йилда эса 99 долларга кўтарилди.

Туркия 2024 йилда мамлакатга 60 миллион сайёҳ келишини, туризм сектори даромадини ҳам 60 миллион долларга кўтарилишини кутмоқда.

Мавзуга алоқадор