БМТ Миграция агентлиги Суданда бир йилдан ошиқроқ вақтдан бери давом этиб келаётган ҳарбий можаролар туфайли ички кўчирилганлар сони тез орада 10 миллиондан ошиши мумкинлигини маълум қилди. БМТ тузилмаси, шунингдек, Суданда "очарчилик хавфи" борлигидан огоҳлантирди. Мамлакатда 18 миллионга яқин одам ўткир тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда, улардан 3,6 миллион нафари болалардир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг миграция агентлиги Судандаги ҳарбий можаролар туфайли ички кўчирилганлар сони тез орада 10 миллиондан ошиши мумкин.

Жанглар 2023 йил апрель ойида пойтахт Хартумда бошланиб, тезда бутун мамлакат бўйлаб тарқалди. Ғарбий Дарфур провинциясида этник қон тўкилиши яна бошланди. Миллионлаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлдилар.

“Дунё эътиборга олмагунча, Судан халқи қанча азоб-уқубатлар ва ҳаёт йўқотишларини бошдан кечириши керакми? 10 миллион ички кўчирилган одам шошилинч глобал чоралар кўриш учун етарли эмасми? – деди Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) Судандаги миссияси раҳбари Муҳаммад Рифат. – Ушбу 10 миллион ҳаётнинг ҳар бири шошилинч эътибор талаб қиладиган чуқур инсоний фожиани англатади".

Ўтган ҳафта ХМТ Африка давлати бўйлаб 9,9 миллион ички кўчирилганларни қайд этди. Агентлик маълумотларига кўра, жорий урушгача Суданда 2,8 миллион одам мамлакат ичида кўчишга мажбур бўлган. Умуман олганда, 12 миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб кетган, икки миллиондан ортиқ киши қўшни давлатлар – Миср ва Чадга қочиб ўтган.

Рифатнинг айтишича, ички қочқинларнинг ярмидан кўпи аёллар, тўртдан бири эса беш ёшгача бўлган болалардир.

“Маблағнинг етишмаслиги тегишли уй-жой, озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш хизматлари билан таъминлашга тўсқинлик қилмоқда. Аҳоли ҳаракатининг давлатнинг ижтимоий ва иқтисодий тузилишига узоқ муддатли таъсиридан жиддий хавотирлар кучаймоқда”, - дея қўшимча қилди у.

БМТ тузилмаси, шунингдек, Суданда "очарчилик хавфи" борлигидан огоҳлантирди. Мамлакатда 18 миллионга яқин одам ўткир тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда, улардан 3,6 миллион нафари болалардир.
БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳам Африка давлати сайёрадаги энг йирик ички миграция инқирозини бошидан кечираётганини маълум қилди.

“Судан сахийлик билан миллиондан ортиқ қочқинларни қабул қилган давлат эди. Ҳозир у дунёдаги энг йирик ички миграция инқирозини бошдан кечирмоқда”, — дейилади ташкилотнинг Х ижтимоий тармоғидаги хабарида.

Мавзуга алоқадор