Саудия Арабистони Таълим вазирлиги томонидан жорий йилнинг ёзида Жизандаги Таълим бош бошқармаси орқали бошланган саводхонлик кампаниясида 800 дан ортиқ кекса эркак ва аёл, жумладан, 105 ёшли аёл иштирок этди, дея хабар қилди Arab News.

Вилоятнинг Самта, Аҳад ал-Масариха, Эл-Харт ва Эл-Арида туманларида жойлашган 28 та ўқув марказида 233 нафар эркак ва 599 аёл таҳсил олмоқда.

Улардан бири 105 ёшли Шакраа Тохари бўлиб, у Аҳад Ал-Масарих шаҳридаги Ал-Дабра таълим маркази ўқиш-ёзишни ўрганди.

Унинг сўзларига кўра, синф тахтаси олдида туриб алифбо ҳарфлариниёзиш, ўтирган жойида рақамларни ёзиш ва ўқиш, Фотиҳа сурасини ёки Қуръони Каримдан қисқа сураларни ўқиш унга завқ берган.

"100 ёшдан ошган бўлсам-да, ўқиш ва ёзишни ўрганишга иштиёқ билан қарадим. Бу менинг кўп йиллар, ўнлаб йиллар давомида кутган орзуим", - деди у.

“Барча қийинчиликларга ва қариганимга қарамай, бу орзуим ҳақиқатга айланди. Бу мен ҳеч қачон қўлдан бой бермаган олтин имкониятдир”, - деди Тоҳари.

Онахоннинг айтишича, бутун умри давомида беш ўғил ва тўрт қизни тарбиялаган. Уларга таълим бериб, умрини уларга бағишлаган. Уларга ниманидир ўргатишни ва уй вазифаларини бажаришда ёрдам беришни хоҳлаган.

Мавзуга алоқадор