Россиянинг Самара вилоятидаги Чапаевка дарёси устидаги темир йўл кўпригида портлаш содир бўлди, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

“Ишчи гуруҳ жўнаб кетди. Эрталаб Звезда - Чапаевск участкасида портлаш ҳақида малумот келиб тушди, қурбонлар ҳозирча номалум», - дея хабар берди Россия давлат матбуоти 4 март, душанба куни тезкор хизматларга таяниб.

“Темир йўл транспорти фаолиятига рухсат этилмаган шахсларнинг ноқонуний аралашуви” туфайли йўл ҳаракатида узилишлар юзага келган”, — дейилади хабарда.

Ушбу участкада поездлар ҳаракати тўхтатилган, айрим поездлар жадвалдан чиқарилди, бироқ ҳеч ким жабрланмади.

Жами бешта поезд кечикмоқда, дея аниқлик киритди Россия темир йўллари холдинги. Компания йўлда нима бўлганини тушунтирмади ва «ҳодисалар» ҳақида хабар берди.

База телеграм канали хабарига кўра, портлаш овози маҳаллий вақт билан тахминан 6:15 да эшитилган, дастлабки маълумотларга кўра, қўлбола портловчи қурилма ишга тушган.

База кўприкнинг металл конструкцияси ва темир тўсиқлари зарарлангани акс этган тасвирларини эълон қилди. Шунингдек, портламай қолган яна бир ускуна фотосуратлари ҳам каналга жойлаштирилди. Ушбу қурилма зарарсизлантирилган.

Қайд этилишича, воқеа жойида сапёрлар ва Россия гвардияси ходимлари ишламоқда. 

Ҳодиса учун жавобгарликни Украина Разведка бош бошқармаси ўз зиммасига олган.

Мавзуга алоқадор