Москванинг Солнцевский суди Интернетда "фақат славянлар учун" деган шартни ўз ичига олган айрим рекламаларни тарқатишни тақиқлади, деб хабар берди РИА Новости агентлиги.

“Суд эълон қилинган эълонларни қонунга хилоф, ҳуқуқ-тартибот асосларига, жамият ва давлат манфаатларига зид, деб топди, ушбу маълумотларни жойлаштирган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари эса қонунга хилоф бўлиб, жиноий жавобгарликка тортилади”, — дейилади суд хабарида.

Суд bkrs.info (Хитой ҳақида рус тилидаги форум), castingy.ru (Москвадаги кастинглар), meetplanet.ru ва art.one (ижодий касб эгалари билан танишиш ва ёллаш учун агрегаторлар) сайтларида жойлаштирилган айрим эълонларни тарқатиш тақиқланади, деб топди.

Мавзуга алоқадор