Покистонда биринчи гейлар клубини очишга уринган бир жинслилар билан муносабатлар тарафдори мажбурий даволанишга юборилди. Бунга фуқаролар ва сиёсатчилар биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида эришди, деб ёзади «Газета.ру».

Мамлакат шимолидаги Абботобод шаҳрида «Лорензо» номли клуб очиш учун ариза топширилгач, расмийлар буни одатдаги тартибда кўриб чиқишни бошлади. Бироқ бу хабар ижтимоий тармоқларга тарқалгач, маҳаллий аҳоли ва сиёсатчиларни ғазаблантирди.

Pakistan Awami Tehreek (PATY) раҳбари Носир Хон Назирнинг айтишича, клубни очишга рухсат берилса, "жуда жиддий оқибатлар" бўлади. Шу партиядан яна бир депутат бинога бензин қуйиб, ўт қўйишини айтди. Натижада, ҳукумат гей-клуб очиш ҳақидаги аризани рад этди ва унинг муаллифига Пешовардаги руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш белгиланди.

Мавзуга алоқадор