25 июнь куни Исроил Олий суди бир овоздан ультраортодоксал эркакларни мажбурий ҳарбий хизматга чақириш бўйича қарор чиқарди.

Суд қарорига кўра, мамлакатда яҳудий семинарияси талабалари ва бошқа чақирилувчилар ўртасидаги фарқни кўрсатадиган қонун йўқлиги сабабли Исроилнинг мажбурий ҳарбий хизмат тартиби бошқа фуқаролар сингари ультраортодоксалларга ҳам тегишли бўлади.

Шу пайтгача ультраортодоксал яҳудийлар мажбурий ҳарбий хизматдан озод қилинган эди. Бу истиснолар узоқ вақтдан бери бошқа тоифаларнинг ғазабига сабаб бўларди. Исроилнинг Ғазога босқини эса бу келишмовчиликни янада кучайтирди.

Шундан келиб чиқиб, босқинчи давлат суди "барча одамлар қонун олдида тенглиги ва айни пайтгача бу тамойилга риоя этилмаётгани"ни аниқлаган.

Нетаньяху бошчилигидаги ҳукуматнинг ортодоксал яҳудийларни армияга чақирмасликка уринишлари дунёвий партиялар, Исроил мухолифати, шунингдек, ҳалок бўлган аскарларнинг қариндошлари орасида норозилик уйғотган.

Таҳлилчиларга кўра, янги тартиб  Нетаньяху ҳукмрон коалициясининг емирилишига олиб келиши мумкин. Қонун лойиҳаси танқидчилари ортодоксал яҳудийларнинг ҳарбий хизматга ёки дунёвий ишларга тайёр эмаслигини айтишмоқда. Имтиёзларнинг олиб ташланиши уларнинг коалициядан чиқиб кетишига оқибатда ҳукуматнинг қулашига ва янги сайловлар ўтказилишига олиб келиши мумкин.

Маълумот учун, ортодоксал яҳудийлар Исроил аҳолисининг тахминан 13 фоизини ташкил қилади.

Мавзуга алоқадор