Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Тел-Авивнинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати билан боғлиқ муаммони дипломатик йўллар билан ҳал қилишга тайёрлигини билдирди. Anadolu агентлигининг Исроил мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига таяниб хабар беришича, вазир бу ҳақда Тел-Авивда АҚШ президентининг катта маслаҳатчиси Амос Хокштейн билан учрашувда маълум қилган.

Таъкидланишича, томонлар Ливан билан чегарадаги хавфсизлик ҳолати ва кўчирилган исроилликларнинг ўз уйларига қайтиш йўлларини муҳокама қилган.

“Биз Ливан жанубидаги Ҳизбуллоҳ билан муаммони дипломатия орқали ҳал қилишга тайёрмиз. Аммо бошқа сценарийга ҳам тайёрмиз”, - деган Галлант.

Вазир Исроилнинг Ливан билан чегарадаги хавфсизлик ҳолатини яхшилаш ва у ердан келаётган ҳужум таҳдидини бартараф этиш қатъиятини таъкидлади.

Аввалроқ Галлант Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилган тақдирда ҳам Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати билан тўқнашувлар давом этишини билдирганди.

2023 йил 8 октябрдан бери Исроил армияси ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўртасидаги чегарада тўқнашувлар давом этмоқда.

Мавзуга алоқадор