Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилган тақдирда ҳам Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати билан тўқнашувлар давом этади. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Йоав Галант маълум қилди.

“Исроил Ғазога ҳужумларини тўхтатса ҳам, шимолда Ҳизбуллоҳга ҳужум қилишни тўхтатмайди. Агар Ҳизбуллоҳ жанубда (Ғазода) уруш тугаши билан (уруш) шимолда тугайди, деб ҳисобласа, адашади”, — деди Мудофаа вазирлиги раҳбари Yedioth Ahronot нашри эълон қилган видеомурожаатда.

"Мен шуни аниқ айтаманки, шимолий қисмда аҳоли хавфсиз яшаши мумкин бўлган вазият юзага келмагунча, бу ердаги ҳужумлар тўхтамайди", - дея қўшимча қилди у.

2023 йил 8 октябрдан бери чегарада Ҳизбуллоҳ ҳаракати ва Исроил армияси қўшинлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда. Исроил армиясидаги йўқотишлар 10 кишини, Ҳизбуллоҳдан эса 177 кишини ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, давом этаётган тўқнашувлар натижасида Ливандан 30 нафар, Исроилдан эса олти нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.


Мавзуга алоқадор