Исроил ҳужумлари оқибатида охирги 24 соат ичида 201 нафар фаластинлик ҳалок бўлиб, жами қурбонлар сони 20 258 нафарга, яраланганлар эса 368 кишига ошиб, 53 688 нафарга етди. – Al Jazeera


Жума куни Исроил Ғазо секторига уюштирган авиазарбалар натижасида бир оиланинг 76 нафар аъзоси, жумладан, аёллар ва болалар ўлдирилди. – Arab News


Исроил кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳилнинг турли шаҳарларида камида 20 нафар фаластинликни қўлга олганидан сўнг 7 октябрдан бери Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда Исроил кучлари томонидан ҳибсга олинганлар сони 4675 га етди. - Anadolu


Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг жангари қаноти Иззаддин ал-Қассам бригадаси Исроил армияси аввалроқ Ғазо секторига ҳужум қилишда фойдаланган ҳамда портламай қолган Исроил ракеталари ёрдамида Исроилнинг бешта танки йўқ қилганини билдирди. - Anadolu


Ғарбий Соҳилнинг Байтуллаҳим шаҳридаги фаластинлик насроний руҳоний Митри Раҳеб Ғазода 2 минг йилдан буён яшаб келаётган насронийлар жамияти Исроилнинг ҲАМАСга қарши уруши оқибатида йўқ қилиниши мумкинлиги, 75 кун ичида уларнинг 3 фоизи ўлдирилганини таъкидлади. - Independent


Фаластинлик журналист Муҳаммад Абу Ҳувайдий Ғазо сектори шарқидаги Ал-Шужаия туманида Исроил қўшини томонидан уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлиши билан Ғазо секторига 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган журналистлар сони 100 нафарга етди. - Anadolu


Исроил матбуоти Тел-Авив Ғазога қуруқликдаги ҳужумларни тўхтатиб, кучларни қисқартириш, захира кучларни демобилизация қилиш, ҳаво ҳужумларига ўтиш ҳамда Исроил ва Ғазо сектори чегарасида буфер зона яратишни ўз ичига олган урушнинг учинчи фазасига ўтишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. - Anadolu


Исроил ҳарбийлари сўнгги 24 соат ичида Ғазо жанубида ва шимолида 5 аскар ҳалок бўлгани, 44 аскар яралангани, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир эканини билдирди. – Al Jazeera

Мавзуга алоқадор