Фаластинликлар бугун – 15 май куни 1948 йилги Накбанинг 76 йиллигини нишонлашмоқда.

Накба нима? Бу – ҳар йили 15 майда нишонланадиган кун.

Бу Фаластиннинг ватани – тарихий Фаластиннинг вайрон қилинганини ва 1948 йилда Фаластин аҳолисининг оммавий этник тозаланишини англатади.

 Фаластин халқини тарихий ватанидан этник тозалаш анча олдинроқ ва босқичма-босқич бошланганига қарамай, 15 май Накба куни сифатида белгиланди. У 1947 йил охирида бошланган ва 1949 йилгача давом этган.

 Бироқ, этник тозалаш жараёни ҳеч қачон тўхтамади. Бу босқичма-босқич (шу боис ҳам секин-асталик билан қилинган геноцид деб юритилади) ёки улгуржи зўравонлик (1967 йил июн уруши пайтида худди шундай Накса деб номланувчи зўравонлик амалга оширилган) орқали содир этилди.

 "Накба" сўзининг ўзи арабча "фалокат" деган маънони англатади ва фаластинлик тарихчилар ва бошқалар томонидан ушбу тарихий лаҳзага ишора этиш учун ишлатиладиган атамадир.

 1948 йилда нима бўлган эди?

 1947-1949 йиллар оралиғида 750 000 дан ортиқ фаластинликларнинг сионистик жангарилар томонидан ўз уйларидан мажбуран чиқариб юборилиши натижасида оммавий кўчиш содир бўлди.

 Баъзи тарихчилар бу рақамни 800 000 дан ортиқ деб айтишади. Қандай бўлишидан қатъи назар, ўша пайтда тарихий Фаластинда яшовчи маҳаллий фаластинликларнинг 80 фоизи оммавий сургун этилди.

 Бу давр мобайнида Исроил кучлари 530 дан ортиқ Фаластин қишлоғини вайрон қилди ва кўплаб қирғинларни амалга оширди, бунинг натижасида тахминан 15 000 киши ҳалок бўлди.

 Улар орасида Дейр Ясин қирғини, Тантура қирғини, Байт Дарас қирғини ва бошқалар бор эди.

 Накба натижасида Исроил тарихий Фаластиннинг 78 фоиз қисмини босиб олди, янги ишғол этилган ҳудуддан Исроил давлатини барпо этиш учун фойдаланди.

 Бир вақтлар бирлашган тарихий Фаластиннинг қолган ерлари ҳозирги ишғол этилган Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторига бўлинган. Бу воқеалардан сўнг фаластинликлар  томонидан мажбуран ташлаб кетилган уйлар яҳудий кўчманчиларга берилди.

 1948 йилда ҳайдалган фаластинликлар авлодларининг жуда кўп қисми бугунги кунгача қочқин бўлиб қолмоқда. Уларнинг миллионлаблари бошқа ҳудудларга кўчиб ўтишган ёки шатат – диаспорада яшайди.

 Ҳозирда олти миллионга яқин фаластинлик қочқинлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ҳали ҳам ҳақиқий қочқинлар лагерларида яшамоқда.

 Ал-Накба ал-Мустамирра

 Дастлабки Накбадан бери 76 йил ўтди ҳамки, Исроил оилаларни кўчириб ва халқаро қонунларни бузган ҳолда, Фаластин ҳудудида ноқонуний яҳудий турар-жойларини қуришда давом этмоқда.

 Ўз мулкидан маҳрум бўлиш – Накба бугунги кунгача давом этмоқда. Ғазода давом этаётган Исроил геноциди кўпинча Накбага қиёсланади.

 Накба ҳақида Фаластин олимлари нима дейди?

 “Фаластин накбасининг (ҳалокат, холокост) замонавий тарихда тенги йўқ. Чет эллик озчилик мамлакат аҳолисининг кўп қисмини қувиб чиқарди, уларнинг ерларини эгаллаб олди, режалаштирилган, қуролланган ва чет элдан молиявий ва сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватланадиган ҳарбий кампания орқали уларнинг жисмоний ва маданий белгиларини йўқ қилди”. – Доктор Салмон Абу Ситта, фаластинлик тарихчи ва Лондондаги Фаластин ер жамияти асосчиси ва президенти.

 “Мен учун 1948 йилги Накба 75 йиллик ўз еридан, маданиятидан, турмушидан маҳрум бўлишни англатади”. - Доктор Гада Карми, Фаластинлик муаллиф.

 “Фаластинликларнинг озодлик умидининг тарихий тикланиши асосан уларнинг жамоавий сумуди ва қаршиликлари туфайлидир. Уларсиз, Накба сионист Исроил ҳисобига кўра бошланган ва тугаган бўлар эди. Аммо Накба энди бизники”. – Доктор Рамзи Баруд, фаластинлик ёзувчи ва The Palestine Chronicle муҳаррири.

Мавзуга алоқадор