Эроннинг Разавий Хуросон вилоятининг Машҳад шаҳрида кучли ёмғир келтириб чиқарган сув тошқини оқибатида етти киши ҳалок бўлган, 12 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбари Ҳамидризо Кафиния маълум қилди, деб ёзади ИРНА.

Унинг сўзларига кўра, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари 15 май, чоршанба кунидан бери сув тошқинидан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.

Қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда, деди Кафиния.

Хуросон Разавий вилояти Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари Моҳсин Зокириян, ўз навбатида, 12 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланишига аниқлик киритди.

Машҳад муниципалитети раҳбари Моҳсен Даверининг айтишича, тошқиндан жабрланган камида 250 оила шаҳарнинг хавфсизроқ жойларига эвакуация қилинган.

Даверининг сўзларига кўра, шаҳардаги жами 150 та уй сув тошқинидан зарар кўрган

Мавзуга алоқадор