Эрон ўз космик дастурини фаол ривожлантириб, илк астронавтини 2028 йилда коинотга жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Эрон Ахборот ва коммуникация технологиялари вазирлиги раҳбари Исо Зарепурнинг таъкидлашича, коинотга астронавт жўнатиш ўтган йили тасдиқланган космик соҳани ривожлантириш бўйича 10 йиллик режада кўзда тутилган.

“Ўтган ҳафтада мамлакатнинг янги авлод биокапсуласи муваффақиятли синовдан ўтказилганидан сўнг, мамлакатнинг 10 йиллик космик саноати режасига мувофиқ, биз якуний мақсадга эришгунимизча қадамма-қадам олға борамиз", - деб ёзди у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Эрон коинотда тирик организмлар хавфсизлигини таъминлаш имкониятини синаб кўриш мақсадида “Салман” ракета-ташувчиси орқали коинотга биологик капсулани учиргани бу борадаги илк қадамлардан бири бўлди.

 

Мавзуга алоқадор