Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластинни расман тан олгач, Дания парламенти қарама-қарши қарор қабул қилди.

Парламент, февраль ойида Фаластинни давлат сифатида тан олиш учун тақдим этилган қонун лойиҳасини зарур шартлар бажарилмагани сабабли рад этганини эълон қилди.

“Даниялик сиёсатчиларнинг кўпчилиги Яқин Шарқда икки давлат ечимисиз мустаҳкам тинчлик бўлмаслигига қўшилади. Шахсан мен Фаластинни тан олиш унинг фуқароларининг ҳуқуқи эканлигига ишонаман”, деди Дания парламенти аъзоси Саша Фахе.

Аввалроқ ҳукумат Фаластинни тан олмаслигини айтган ташқи ишлар вазири Ларс Лøкке Расмуссен овоз беришда қатнашмади.

Мавзуга алоқадор