Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 105 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеаларнинг қисқача тафсилоти.

▪ Босқинчилар Ғазо шимолида Шифа касалхонаси ва Хон Юнис Носир касалхонаси атрофида ҳужумлар уюштирди. Охирги 24 соат ичида босқинчилар 15 марта қирғин қилди, 172 ғазолик қурбон бўлди.

▪ 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазога ҳужумлари натижасида энг камид 24620 фаластинлик ҳалок бўлди, 61830 нафари жароҳатланди.

▪ Ғазо жанубидаги жангларда бир нафар Исроил ҳарбийси - Гивати бригадасининг 20 ёшли сержанти ҳалок бўлгани, яна уч нафари жароҳатлангани ортидан Фаластин ҳудудида қуруқликдаги амалиётлар давомида ўлган исроиллик аскарлар сони 194 нафарга етди (7 октябрдан буён жами – 530), 1178 нафарга яқини жароҳатланди.

Ғарбий соҳилда босқинчилар 44 соат давомида Тулкарм лагерига бостириб киришди. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинди, 10 дан ортиқ киши яраланди, 1 фаластинлик ҳалок бўлди.

▪ Ал-Қассам бригадалари сўнгги 24 соат ичида анклавнинг турли ҳудудларида олиб борилган амалиётлар чоғида ўнлаб исроиллик аскарларни ўлдиргани ва яралангани ҳақида хабар берди.

▪ Хон-Юнис ғарбидаги Иордания дала касалхонаси яқинига ишғол кучлари машиналари ва бульдозерлар етиб келди.

▪ Ғазода гавжум бошпаналарда касалликлар тарқалмоқда. Катталар орасида гепатит С нинг тарқалиши қайд этилган, болаларда диарея ва тери касалликлари кузатилмоқда.

▪ Суриядан босиб олинган Голан томон ракеталар учирилди.

▪ Ғазо секторидан кўчирилганлар бошпаналарда Қуръони каримни ўрганиш учун 70 та марказ очишди.

▪ Мексика ва Чили Халқаро жиноий судни Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузини текшириш чақириқларига қўшилди.

Мавзуга алоқадор