Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 347 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Хон Юнис ва Нусайрат ва Бурайж лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 35 киши шаҳид бўлди. Уруш бошланганидан буён 41261 киши ҳалок бўлди.

▪️Тунда фашистлар Бурейж лагеридаги турар-жой биноларига ҳужум қилиб, қутқарувчиларга қарата ўқ узди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус, Рамаллаҳ, Ал-Халил ва Женинга бостириб кирди. Икки киши жароҳатланган. Лагерларга жиҳозлар тортилмоқда, томларга мерганлар жойлаштирилган.

▪️Ироқ қаршилик кучлари Иордан водийси ҳудудидаги ҳарбий нишонларга ҳужум қилди.

▪️Босқинчилар Ливан жанубидаги Ҳула шаҳрига ҳужум қилди. Бир киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳатланди.

▪️БМТ махсус маърузачиси Франческа Албанесе: Исроил Ғазодаги геноцид туфайли халқаро “яккамохов”га айланиш хавфи бор. Унинг БМТга аъзолиги шубҳа остида бўлиши мумкин.

▪️Ирландия Ғазо сектори ва босиб олинган Ғарбий Соҳилда давом этаётган урушдан жабр кўрган фаластинлик талабалар учун Ирландия-Фаластин стипендия дастури (IPSP) доирасида тўлиқ стипендиялар эълон қилди.

▪️Яман ҳусийлари Сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Буҳаити душанба куни Қўшма Штатлардан ҳужумларни тўхтатиш эвазига Санодаги ҳукуматини тан олиш бўйича "жозибали таклифлар" олинганини маълум қилди.

Мавзуга алоқадор