Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 264 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Байт Лаҳия ва Нусайрат лагерига ҳужум қилди. 24 соат ичида 56 киши шаҳид бўлди.

▪️48 соатдан камроқ вақт ичида босқинчилар кўчирилганлар билан 5 та мактабга ҳужум қилишди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Нитсарим ўқида босқинчилар отрядига ҳужум қилди ва Киссуфим ҳарбий объектини миномётлардан ўққа тутди.

▪️Ҳусийлар Исроилга йўл олган MSC Sarah V контейнер кемасига баллистик ракеталар билан зарба беришди.

▪️Ироқ исломий қаршилик кучлари Умм ар-Рашрашдаги ҳарбий базага ҳужум қилди.

▪️ЮНРВА раҳбари: Ғазо секторида ҳар куни 10 нафар бола бир ёки икки оёғидан айрилади.

▪️Ғазо ҳукумати: 50 кундан бери Ғазога ёрдам етиб келгани йўқ.

▪️Босқинчи матбуоти: Армия аскарлар етишмаслигидан қийналмоқда ҳамда кўнгиллилар, ҳаредимлар ва чақирилувчилардан иборат янги бўлинмаларни шакллантиришга ҳаракат қилмоқда.

▪️Чегара билмас шифокорлар ташкилоти Ғазодаги 6-ходимининг ўлдирилиши муносабати билан мотам тутмоқда. 33 ёшли шифокор Фади Ал-Вадия ишга велосипедда кетаётганда исроил дрони томонидан ҳалок бўлди.

▪️Reuters: АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари патруллари ва Ғазо соҳилидаги Америка командослари суратлари чоп этилди.

Мавзуга алоқадор