Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 258 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

 ▪️Босқинчилар Нусайрат ва Бурайж, Рафаҳ ва Хон Юнис лагерларига ҳужум қилди.  30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.  Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони 37396 нафарга етди. 

 ▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Халил, Наблус ва Тулкармга бостириб киришди.  Босқинчилар Фаластин қонунчилик кенгаши раиси Азиз Дуикни озод қилинганидан бир неча кун ўтгач, яна ҳибсга олди.   

 ▪️Ал-Қассам бригадалари: Биз Ҳавлит қишлоғида душман кучлари томон "Звари" худкуш самолётини муваффақиятли учирдик.

 ▪️Ҳизбуллоҳ: Фаластин билан чегарада босқинчилар қўшини жойлаштирилишига қарши 9 та ҳарбий амалиёт ўтказдик.

 ▪️Босқинчилар Карем Шалом назорат пункти яқинида гуманитар ёрдам кутаётган одамларга ҳужум қилди.  Тўққиз фаластинлик ҳалок бўлди, 30 дан ортиғи яраланди.

 ▪️АҚШ ўзининг энг қиммат самолёт ташувчиси Gerald R. Ford ва унга ҳамроҳ бўлган флотини Ўрта ер денгизига, Ҳайфа қирғоқларига жўнатди.

 ▪️АҚШнинг Ливандаги махсус вакили: Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги тарангликни юмшатиш бўйича дипломатик ҳаракатлар расман муваффақиятсизликка учради.

 ▪️Reuters: Ҳусийлар томонидан фойдаланиладиган масофадан бошқарилувчи қайиқлардан ҳимояланиш қийин ва улар сув чизиғига етиб борганида янада ҳалокатлироқ бўлади.

Мавзуга алоқадор