Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 213 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Рафаҳдаги 11 та уйга зарба берди, натижада 22 киши ҳалок бўлди, уларнинг ярми болалар. Шунингдек, Нусерат ва Байт Лаҳия лагерларига ҳам ҳужум қилинди. Уруш бошланганидан буён 34 683 фаластинлик шаҳид бўлди, 78 018 нафари яраланди.

▪️ Ғазо ҳукумати матбуот хизмати: 2023 йил 7 октябрдан буён Исроил армияси 370 марта оммавий қотиллик содир этди. 10 мингдан зиёд киши бедарак йўқолган ёки вайроналар остида қолиб кетган.

▪️ Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус, Ҳеброн, Рамаллаҳ, Тубас, Қалқиля ва Салфитга бостириб кирди, шунингдек, Тулкарм лагерини кенг кўламли қамал қилишни бошлади. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган.

▪️ Ишғолчи матбуот: Бугун тонгда Рафаҳга ҳужум бошлангани сабабли ушбу ҳудуд аҳолисига Хон Юнисга кўчиб ўтишга буйруқ берилди.

▪️ Карим Aбу Салим назорат-ўтказиш пунктида қаршилик кучлари жангчиларнинг ҳужуми натижасида яраланган босқинчилар сони 12 нафарга етди, 3 нафари йўқ қилинди.

▪️ Жорж Вашингтон университети президенти: Биз кўрган барча чоралар, жумладан полицияни ёрдамга чақириш ҳам намойишларни тўхтата олмади.

▪️ Исроил ҳукумати мамлакатда "Ал-Жазира" телеканали фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. Ишғол остидаги Шарқий Қуддусда телеканал ходимлари турган меҳмонхонада тафтиш ўтказилиб, журналистларнинг ускуналари олиб қўйилди.

▪️ Вашингтон Миллий матбуот клуби: Биз Исроил ҳукуматининг Aл-Жазира телеканалини ёпиш қарорини олқишлаймиз.

Мавзуга алоқадор