“Эҳтимол, бу платформанинг автоматик модерациясини четлаб ўтаётган бўлиши мумкин, чунки у сунъий зако томонидан яратилган тасвир ва бу борада хавфли ёки баҳсли ҳеч нарса йўқ”, деди Метт Наварра, ижтимоий медиа маслаҳатчиси ва соҳа таҳлилчиси NBC News’га.

Facebook ва Instagram ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Meta фаластинлик журналистлар томонидан Исроилнинг Ғазодаги қирғинини ёритган видеоларни олиб ташлашда айбланган эди. Instagram вакили шиддатли ва график табиати туфайли компания баъзи контентни олиб ташлаганини тан олди.

Сўнгги бир неча ой ичида "Save the Children", «Oxfam», "Америкаликлар Фаластинда Адолат учун", "Яҳудийларнинг тинчлик учун овози" ва "Фаластин бирдамлик кампанияси" каби кўплаб ташкилотлар томонидан Исроилнинг босқинига қарши норозилик билдириш учун "Барча кўз Рафаҳда" шиори ишлатилган.

Мавзуга алоқадор