Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятидаги операцияси пировардида Украинанинг мағлубиятини тезлаштириши ва Россия фойдасига тинчлик музокараларига олиб келиши мумкин, деб ёзади Германиянинг Die Wеlt газетаси. 

Нашр нима учун ўрта муддатда Россия чегарасидаги ҳудудга ҳужум Украина кучлари учун катта миқёсдаги йўқотишлар ва харажатларга олиб келиши мумкинлигининг тўртта сабабини келтириб ўтди.

Мақола муаллифи Кристоф Штилцнинг фикрича, Ғарб Украина Қуролли кучларига Россия ҳудудига зарба бериш, хусусан, Курск вилоятини эгаллаш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишга рухсат беришдан бош тортади. Киевнинг Ғарбдаги иттифоқчиларининг зарур қурол-яроғларни етказиб беришга тайёрлиги кенг кўламли эскалация ва Ғарбни Россия билан урушга жалб қилишдан қўрқиш туфайли пасаяди.

Бундай сигналлар аллақачон Москвадан келишни бошлади. 20 август куни Россия ташқи разведка хизмати АҚШ, Британия ва Польша разведка хизматлари Украинанинг Курск вилоятидаги операциясини тайёрлашда иштирок этганини маълум қилди. 

Бундан ташқари, Welt нашрининг ёзишича, Украина Қуролли кучлари босиб олинган ҳудудларни ушлаб тура олиши даргумон – уларнинг майдони аллақачон 1200 кв. км. дан ошиб кетган. Курск вилоятида мудофаа линияларини қуриш учун Киевда оддийгина зарур муҳандислик жиҳозлари йўқ. 

Украина ҳарбийлари доимий равишда Россия артиллерияси, дронлари ва режалаштирилувчи бомбалар ҳужуми остида қолмоқда. Россия чегара ҳудудига тобора кўпроқ куч ўтказмоқда, шунинг учун Курск вилоятида Украина гуруҳининг мағлубияти фақат вақт масаласидир, деб ҳисоблайди Штилц.

Мавзуга алоқадор