Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токқаев аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва болалар хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни имзолади.
Қонун лойиҳасида калтаклаш ва саломатликка енгил зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик, шунингдек, болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шакли учун жазони кучайтириш ва томонлар ўртасида ярашувни истисно қилиш назарда тутилган.
Қонунда педофилия ва болалар қотиллиги учун умрбод қамоқ жазоси ҳам белгиланган.

Мавзуга алоқадор