Ҳасаднинг нейробиологик асосий бор – биолог олим
Ҳасад одамнинг ич-ичини еб битиради, деймиз. Бу гап илмий асосга эга. Янаям аниқроғи, ҳасаднинг нейробиологик асоси бор.
Нейробиология нерв тизими, шу жумладан, мия, орқа мия,
периферик нерв тизимиларини тадқиқ этади, уларнинг инсоннинг фикрлаши,
ҳатти-ҳаракати ва организм функцияларини қандай бошқаришини ўрганади.
Нейробиология, шунингдек, инсондаги ҳис-туйғулар моддий
асосларини ҳам тадқиқ этади. Жумладан, севги-муҳаббат, рашк, ҳавас, ҳасад,
бахиллик...
Ҳар бир туйғу нейробиологик - биологик ва кимёвий асосга
эга. Худди шу жумладан, ҳасад ҳам.
2021 йил Nature'нинг Scientific Reports журналида эълон
қилинган тадқиқотда инсон стрессга тушганида норадреналин ва кортизол
гормонлари синтезланиб, инсон ДНКси бузилишларига олиб келиши исботлатган. Энг
қизиғи, кортизол гормони инсон ҳасад қилганида ҳам ҳосил бўлади! Ҳужайрада
кортизолнинг тўпланиши ДНК узилиши, нуқсонларга олиб келади. Бунинг оқибати,
қатор касалликлар, жумладан, саратон пайдо бўлиши исботланган.
Халқимизнинг: "ҳасад қилган ич-ичини ейди" деган
гапи бекорга эмаслиги мана шу ерда ойдинлашади. Ич-ичининг ейишлик - ДНКнинг
узилиши, аслида. ДНКнинг узилиши эса ирсиятнинг бузилиши, ирсий ахборотнинг
кўчирилишдаги нуқсонлар демакдир.
Ҳасадгўй инсонларнинг дардманд бўлиб юришлари, аксарият
ҳолларда, бу ҳолат насл суришини шу билан изоҳлаш мумкин.
Энг ҳайратланарли жиҳати, Ислом бизга ҳасад қилмасликни
таълим беради. Расули Акрам саллоллоҳи алайҳи ва саллам бежизга: "Олов
ўтинни еб битиргани каби ҳасад ҳам инсоннинг гўзал амалларини еб битиради"
демаганлар.
Хулоса шуки, ҳасад туйғуси бегона бўлган кишилар соғлом
яшайди, уларда ирсий нуқсонлар ҳам кузатилмайди.
Ҳавас қилиб яшайлик! Ҳасад қилиб ўзингизга жабр қилманг,
ДНКни асранг!