Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг бир қанча шаҳарлари биродар шаҳарга айланди, деб ёзмоқда Sputnik Ўзбекистон.

Улар:

Фузулий – Гулистон;

Биласувар – Термиз;

Мингачевир - Наманган.

Ҳужжат Губада бўлиб ўтган II минтақалараро форум доирасида имзоланди.

Ўтган йил февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Озарбайжон минтақалараро форуми доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг 8 та тарихий шаҳри – Хива ва Шуша, Самарқанд ва Ганжа, Бухоро ва Ланкарон, Қўқон ва Шеки ўзаро биродарлик муносабатларини ўрнатган эди. 

Мавзуга алоқадор