2024 йилда Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми режалаштирилган 500 минг тоннадан 550 минг тоннагача оширилади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг магистраль нефть қувури миллий оператори «КазТрансОил» хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоғистон Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефть етказиб бериш жадвалига мувофиқ, январь ойида «КазТрансОил» Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефтини етказиб беришни таъминлайди.

Россия Ўзбекистонга «КазТрансОил» магистраль нефть қувурлари тизими орқали 2017 йилдан нефть етказиб беришни бошлаган. 2017 йилда транзит ҳажми 67,9 минг тоннани, 2018 йилда 35,8 минг тоннани ташкил этди. 2019-2022 йилларда Россия нефтининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити бўлмади. 2023 йилда эса « КазТрансОил» Ўзбекистонга 154,3 минг тонна Россия нефтини ташиди.

Мавзуга алоқадор