Мир Араб мадрасаси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати мамлакатдаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига кириш тест натижалари (мандат) эълон қилинганини билдирди.

Абитуриентлар мандат натижаларини @mandatmuslimbot га имтиҳон рухсатномасида тақдим этилган ID ( ёки логин) рақамини киритиш орқали ҳамда ўзлари ҳужжат топширган диний таълим муассасаларининг қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларидан билиб олишлари мумкин:

Тошкент ислом институти

Мир Араб олий мадрасаси

"Кўкалдош"

"Хадичаи Кубро"

"Ҳидоя"

"Саййид Муҳйиддин махдум"

"Хожа Бухорий"

"Мир Араб"

"Жўйбори Калон"

"Фахриддин ар-Розий"

"Муҳаммад ал-Беруний"

"Имом Термизий"

Қайд этилишича, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига мандат натижаларидан норози бўлган абитуриентлар мандат натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида ҳужжат топширган таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилиш орқали АПЕЛЛЯЦИЯ беришлари мумкин. Апелляция жараёнлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Апелляция аризаларини кўриб чиқиш санаси ва вақти бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

Мавзуга алоқадор